Стратегический аналитик инвестиционного портфеля

ориентир по рынку
вакансия зп не указана
в среднем 276 774 ₽
Загрузи резюме, чтобы видеть мэтчи с вакансиейЗагрузи резюме, чтобы видеть мэтч с вакой

подготовься к отклику

ai-инструменты

Чтобы адаптировать резюме под вакансию или составить сопроводительное письмо, загрузи резюме

Рекламный баннер: ОБЩЕСТВО С ОГРАНИЧЕННОЙ ОТВЕТСТВЕННОСТЬЮ "ЦЕНТР НАЦИОНАЛЬНЫХ ИНТЕЛЛЕКТУАЛЬНЫХ СИСТЕМ"
О рекламодателе
ОБЩЕСТВО С ОГРАНИЧЕННОЙ ОТВЕТСТВЕННОСТЬЮ "ЦЕНТР НАЦИОНАЛЬНЫХ ИНТЕЛЛЕКТУАЛЬНЫХ СИСТЕМ"
ИНН: 9704271170

описание

Ўзбекистон Республикаси Омонатларни кафолатлаш агентлиги Жамғарма бошқаруви, инвестициялар ва риск-таҳлил департаменти учун инвестиция таҳлили ҳамда ташкилот даражасидаги стратегик ва молиявий таҳлил йўналишида тажрибали Senior/Lead даражадаги аналитикни жамоага таклиф қилади. Бизга фақат ҳисобот тайёрлайдиган аналитик эмас, балки Жамғарманинг инвестиция портфели, молиявий барқарорлиги ва Агентликнинг стратегик мақсадларига эришиш даражасини комплекс баҳолай оладиган, раҳбарият ва Кузатув кенгаши учун асосланган хулоса ва тавсияларни мустақил шакллантирадиган профессионал керак.

задачи

  • Жамғарманинг инвестиция портфелини таҳлил қилиш, унинг даромадлилиги, ликвидлилиги ва риск кўрсаткичларини баҳолаш;
  • инвестиция стратегияси ва активларни тақсимлаш (Asset Allocation) бўйича таҳлилий таклифлар ишлаб чиқиш;
  • молия бозори, фоиз ставкалари ва макроиқтисодий кўрсаткичларни мониторинг қилиш, инвестиция қарорлари учун сценарий таҳлили ва бенчмаркинг ўтказиш;
  • Жамғарма маблағларининг етарлилик даражаси (Target Fund Level) ва узоқ муддатли молиявий барқарорлигини таҳлил қилиш;
  • Агентликнинг йиллик ва стратегик режалари ижросини мониторинг ва таҳлил қилиш;
  • халқаро тажриба, жумладан IADI маълумотлари ва хорижий омонатларни кафолатлаш/суғурталаш тизимлари билан қиёсий таҳлиллар ўтказиш;
  • ички операцион жараёнларни оптималлаштириш бўйича таҳлилий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • Агентлик раҳбарияти, Кузатув кенгаши, Марказий банк ва бошқа манфаатдор томонлар учун executive-level таҳлилий материаллар, хулосалар ва тақдимотлар тайёрлаш;
  • инвестиция ва ташкилот фаолияти бўйича даврий ҳисоботларни тайёрлаш, шунингдек Агентликнинг йиллик ҳисоботи (Annual Report) тайёрланишида иштирок этиш.

требования

  • молия, иқтисодиёт, бизнес бошқаруви, банк иши, амалий математика ёки тегишли йўналишда олий маълумот; магистр даражаси устунлик ҳисобланади;
  • молиявий таҳлил, инвестиция таҳлили, корпоратив стратегия ёки стратегик/молиявий режалаштириш соҳасида камида 4–5 йиллик профессионал тажриба;
  • инвестиция портфели, молиявий моделлаштириш, режа-факт ва сценарий таҳлилларини мустақил амалга ошириш тажрибаси;
  • молиявий ҳисоботларни, жумладан IFRS асосидаги ҳисоботларни ўқиш ва таҳлил қилиш, кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш ва асосланган хулоса чиқариш қобилияти;
  • ташкилот даражасида стратегик ёки операцион таҳлил ўтказиш ва KPI кўрсаткичлари билан ишлаш тажрибаси;
  • раҳбарият ва Кузатув кенгаши учун аналитик ҳисоботлар, executive summary ва профессионал тақдимотларни мустақил тайёрлаш тажрибаси;
  • Advanced Excel даражаси, молиявий моделлаштириш ва мураккаб ҳисоблаш моделлари билан ишлаш кўникмаси;
  • стратегик ва тизимли фикрлаш, юқори даражадаги таҳлилий ва танқидий фикрлаш ҳамда натижа учун шахсий масъулият.
  • Будет плюсом: Қуйидаги йўналишларда Senior / Lead / Бош мутахассис ва ундан юқори даражада ишлаган номзодларга:; тижорат банкларининг инвестициялар, молиявий таҳлил, стратегия, MIS, бюджетлаштириш ва режалаштириш бўлинмалари; Марказий банк, молия соҳасидаги давлат ва тартибга солувчи ташкилотлар; Big4, аудит ва консалтинг компаниялари; суғурта, лизинг ва бошқа молия институтлари; халқаро молия ташкилотлари; Power Query, SQL, Power BI/Tableau, Python, IFRS бўйича билим ҳамда ACCA, CIMA, CFA, DipIFR ёки Data Analytics сертификатлари қўшимча устунлик ҳисобланади

условия

  • мамлакат молиявий барқарорлиги билан боғлиқ юқори аҳамиятга эга инвестицион ва стратегик таҳлил вазифалари;
  • Агентлик раҳбарияти ва Кузатув кенгаши даражасидаги материаллар билан ишлаш;
  • инвестиция ва аналитика йўналишларини ривожлантиришда, янги ёндашув ва ечимларни жорий этишда бевосита иштирок этиш;
  • IADI, Марказий банк ва халқаро молия ташкилотлари тренинг ва конференцияларида иштирок этиш имконияти;
  • Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга қабул қилиш;

Если просят выйти из iCloud, прислать код из SMS, запустить или установить что-то, перевести деньги — не соглашайся: это мошенничество.

Если просят выйти из iCloud, прислать код из SMS, запустить или установить что-то, перевести деньги — не соглашайся: это мошенничество.